bektemir.tashkent.uz Bektemir.Tashkent.Uz - Ҳашар – Элдаги Ҳамжиҳатлик, Эзгу Истаклар Намойиши
Фотогалерея
Видеогалерея
Ҳашар – элдаги ҳамжиҳатлик, эзгу истаклар намойиши

  Юртимизга ўз кўрк-у таровати билан баҳор кириб келди. Ҳароратда илиқлик, кўча ва хиёбонларимиздаги дарахтлар, гуллар-у майсалар  ҳам  мана-мана “очилиш” қиёфасига кириш арафасида. Элда ҳам ўзгача ғайрат-у шижоат.

  Ҳар баҳорда шу ҳолатни кузатиш мумкин. Уйғониш, янгиланиш фасли  юртдошларимизни ҳам қўлни қўлга беришга ундайди. Юртни обод қилмоқ, эл корига ярамоқ фурсати ахир бу.

  Анъанага кўра, Тошкент шаҳар ҳокимининг шу йил 10 март  кунги қарорига биноан, март-апрел ойлари Тошкент шаҳрида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги деб эълон қилинди. Ойликни ўтказиш бўйича шаҳар ишчи гуруҳи, амалга оширилажак тадбирлар режаси ҳам тасдиқланди. Жорий йилнинг 15 март куни умумхалқ хайрия шанбалиги ўтказиладиган бўлди.

  Шаҳар ишчи гуруҳи зиммасига мутасадди идора ва ҳокимликлар билан бирга ушбу тадбирлар доирасида аҳоли яшаш жойлари, кўп қаватли бинолар, уйлар атрофлари, гузарлар, хиёбонлар, зиёратгоҳ ва қабристонлар, ариқлар, кўча ва йўлакларни, шунингдек болалар майдончаларини тартибга келтириш, барча турар жой мавзелари, маҳаллаларда гул, мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экиш, бўш ҳудудларда боғлар барпо этиш, мавжуд дарахтларни буташ ва оқлаш каби кўплаб ташкилий ишларни амалга ошириш топширилган.

  Эътиборли жиҳати, қарорда ишчи гуруҳига кекса ва ногиронлар, ёлғиз қариялар, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиш, уларнинг яшаш шароитларини яхшилашга кўмаклашиш вазифаси ҳам юкланган.

  Мутасадди ташкилотлар ойлик давомида ва шанбалик куни тўпланадиган чиқиндиларни ташкилий равишда олиб чиқилиши учун зарур техник воситалар ва анжомларни таъминлаши кўрсатиб ўтилган.

  15 март куни ўтказиладиган хайрия шанбалиги доирасида барча муассаса,  ташкилот ва корхоналарда меҳнат қилаётган ходимларнинг бир кунлик иш ҳақлари “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳисобига ихтиёрий равишда ўтказилиши белгилангани қайд этилган.

  Дарҳақиқат, бу маблағлар  қай тарзда сарфланади? Мазкур савол кўпчиликни қизиқтириши мумкин. Қарорда белгиланишича, ушбу маблағлар “Соғлом бола йили” Давлат дастурида белгиланган тадбирларни амалга ошириш, кам таъминланган оилаларга, ногирон ва ёлғиз кексаларга моддий  ҳамда маънавий ёрдам кўрсатиш, ёш оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, маҳаллалардаги мавжуд спорт  майдонларини жорий таъмирлаш, уларга керакли анжомлар харид қилиш каби мақсадларга   йўналтирилади.

  Баҳорни бежиз “янгиланиш фасли” дейишмайди. Ахир халқимизнинг энг азиз шодиёнларидан бири бўлмиш Навўзи олам яқин. Наврўз кун-у туннинг тенглиги баробарида янги йилнинг бошланиши ҳамдир. Янги йилга эса яхши ният, эзгу амаллар билан қадам қўйишга нима етсин. Шундай экан, халқимизнинг азалий қадриятларидан саналмиш умумхалқ ҳашарига марҳамат.

  Юртнинг ободлиги йўлида ҳисса қўшмоқ бахти барчамизга муборак бўлсин!

   Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

  



Печать 05 Август 2014 Ўқилди: 1258


Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

24.09.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Бектемир туманига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

541

 

 

569

 

449

 

Ижродаги мурожаатлар

 

76

 

189

 

29

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

465

 

380

 

420

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

24

 

19

 

26

 

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!

Девонхона

(+9989 71) 295-02-47

Шикоятлар бўлими

(+9989 71) 295-02-46

Факс

(+9989 71) 295-04-05

 

Хабар қолдиринг

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар