bektemir.tashkent.uz Bektemir.Tashkent.Uz - Йиғин Самарали Ўтмоқда
Фотогалерея
Видеогалерея
Йиғин самарали ўтмоқда

  Яқинда муддатли ҳарбий хизматга чақирилган йигитлар шу кунларда йиғин доирасидаги машғулотларда фаол иштирок этиб, дастлабки ҳарбий билимларни ўзлаштиришга киришишди.

  Тошкент ҳарбий округи ҳудудида жойлашган ҳарбий қисмлардан биридамиз. Йиғин бошлиғининг ўринбосари, катта лейтенант Акбар Ярматов ҳамроҳлигида машғулотлар ўтказилаётган жойга йўл олдик.

  — Хизматга янги чақирилганлар дастлаб бошланғич ҳарбий ва умумқўшин тайёргарлик машғулотларини ўташади, – дейди ҳамроҳим. – Ҳарбийча ҳаёт тарзига кўникмалар ҳосил қилиш ҳам айнан шу палладан бошланади.

  Даставвал, янги чақирилган муддатли ҳарбий хизматчиларнинг яшаш жойларини кўздан кечирдим. Бу ердаги шинамлик, қулайликлар эътиборни тортади. Машғулот хоналарининг бирида катта лейтенант Актам Эгамназаров раҳбарлигида Умумҳарбий низомларни ўрганиш бўйича машғулот олиб борилаётган экан. Муддатли ҳарбий хизматга чақирилган ёшларнинг машғулотга астойдил, тиришқоқлик билан ёндашаётганларидан уларда билим олишга бўлган иштиёқ юқори экани сезилиб турибди.

  — Сафимизга қўшилган ўғлонларнинг биринчи кунларданоқ машғулотларда ташаббус кўрсатиб, янги мавзуларни чуқур ўзлаштиришга ҳаракат қилаётгани таҳсинга сазовор, — дейди катта лейтенант Актам Эгамназаров. – Улар билан ўтказилган суҳбатдан сўнг шуни билдимки, бугунги кунда муддатли ҳарбий хизматга келаётган ёшларда миллий истиқлол ғояларига содиқлик, ватанпарварлик, инсонийлик каби юксак фазилатлар шаклланган. Барчаси коллеж ва академик лицейларда ўтиладиган чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фанини чуқур ўргангани боис мавзуларни тез ва осон ўзлаштиришяпти. Ҳарбийча ҳаётга кўникишлари ҳам қийинчиликларсиз кечмоқда. Бу бугунги кун аскарларининг олдиндан ҳам руҳан, ҳам маънан, ҳам жисмонан пухта тайёрланиб, Қуролли Кучларимиз сафларига хизматга отланаётганидан далолат.

  Муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган ёшларнинг бир қатор синовлар, шу жумладан, чуқур тиббий кўриклардан ҳам ўтишлари маълум. Бундан ташқари, ҳарбий хизматда ҳам уларнинг саломатлиги шифокорларнинг доимий назоратида бўлади. Ҳарбий қисмга қилган сафаримиз чоғида шифокорлар томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ўтказилаётганига гувоҳ бўлдик.

  — Муддатли ҳарбий хизматга чақирилган ёшларнинг жисмонан тобланиш жараёнларини назорат қилиш, уларда рўй бераётган физиологик ўзгаришларни диққат билан кузатиш мақсадида йиғин бошланган илк кунларданоқ ўтказиладиган тиббий кўрик жуда аҳамиятли тадбирлардан ҳисобланади, – дейди тиббий хизмат майори Қаҳрамон Машарипов. – Чунки ҳарбий хизматда кун тартибига қатъий риоя этилиб, аскарлар кучли, бақувват, иродали бўлишлари учун жисмоний машқлар тобора мураккаблаштирилади. Шу боис йигитлар кейин ҳам белгиланган муддатларда тиббий текширув ва шифокорлар кўрикларидан ўтказиб турилади.

  Ҳарбий қисмда ўғлонларимизнинг бўш вақтларини мароқли ўтказишлари учун ҳам етарлича шарт-шароитлар муҳайё қилинган. Дам олиш хоналари ёруғ, шинам, зарур анжомлар билан бутланган. Бу ерда йигитлар хоҳиш-истакларига қараб шахмат-шашка ўйнашлари, газета, журнал ҳамда бадиий китобларни мутолаа қилишлари мумкин. Ҳарбий қисмнинг турли адабиёт ва ўқув қўлланмаларга бой кутубхонаси улар ихтиёрида.

  — Коллежда чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фанини яхши ўрганганим учун миллий армиямиз ҳақида муайян тасаввурга эга эдим, – дейди фарғоналик Сарварбек Ҳакимов. — Бироқ муддатли ҳарбий хизматчиларнинг яшаш ва хизмат қилишлари учун бу қадар қулай шарт-шароитлар яратилгани мен учун янгилик бўлди. Менга айниқса, спорт залидаги тренажёрлар кўпроқ маъқул бўлди. Командирларимизнинг ғамхўрлиги ва жонкуярлигини эса доимо ҳис қилиб турибмиз. Буларнинг барчаси учун ҳукуматимиздан миннатдормиз ва йигитлик бурчимизни муносиб ўтаб, ғамхўрликларга фидойи хизматларимиз билан жавоб қайтарамиз.

  Даврон НУРМАТОВ

  13. 03. 2014. Даврон НУРМАТОВ

 

 

 



Печать 05 Август 2014 Ўқилди: 1289


Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

24.09.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Бектемир туманига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

541

 

 

569

 

449

 

Ижродаги мурожаатлар

 

76

 

189

 

29

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

465

 

380

 

420

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

24

 

19

 

26

 

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!

Девонхона

(+9989 71) 295-02-47

Шикоятлар бўлими

(+9989 71) 295-02-46

Факс

(+9989 71) 295-04-05

 

Хабар қолдиринг

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар