bektemir.tashkent.uz
Фотогалерея
Видеогалерея
Бектемир тумани

Бектемир  тумани ҳокимлиги

Бектемир тумани ҳокимлиги  (Ҳусайн Бойқаро  кўч 2-уйда) жойлашган. Ҳудудининг номи Тумандан оқиб ўтувчи  Бектемир канали  номидан олинган. 1960 -1973  йиллар Тошкент вилоятининг  Ўрта  Чмрчиқ туманидаги  Бектемир шахарчаси, 1973-1990 йилларда шаҳар, 1981-90 й. Ларда давлат ва жамоат арбоби Наримон Наримонов (1870-1925) номи билан юритилган. 1990 йил 27 феврал Тошкент шаҳар тумани.

Бектемир тумани Тошкент шаҳрининг жанубий-шарқ томонида болиб,  Катта ҳалқа  йўлининг ташқарисида,  асосан , Чирчиқ  дарёсининг чап соҳилида жойлашкан. Бектемир тумани шимолий ва шимолий-ғарбда ва Тошкент вилоятининг Қибрай  тумани, Тошкент шаҳрининг Ҳамза ва Миробод туманлари, шарқда Тошкент вилочтининг Юқори  Чирчиқ, жанубий-шарқда Ўрта Чирчиқ туманлари, жанубий-ғарбда Тошкент вилоятининг Зангиота   ва Тошкент шаҳрининг Сергели туманлари жан.да Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ  тумани билан чегарадош. Майдони  2050 гектар шу жумладан  Ахолиси 29,9 минг киши (2014) . Кўчалар сони 47 та асосийлари:

Бектемир, Охангорон, Ҳусайн Бойқаро, Олтинтопкан; 12та  махаллалар бор Туманда 947 корхона ва ташкилот мавжуд. 203та кичик корхоналар ва микрофирмалар рўйхатдан ўтказилган. 62 та қўшма корхона фаолият кўрсатади: “Coca-cola ичимлиги Ўзбекистон ЛТД” (Ўзбекистон АҚШ, “Мармакс”  (Ўзбекистон – Исроил),  (Ўзбекистон-Корея Республикаси), “Асклепий тсвифт” (Ўзбекистон-Ирландия), “Фуллонг индустриал” (Ўзбекистон-Хитой) ва бошқалар. Шунингдек, туманда 694 микрофирма, 196та кичик корхона,  978 дўкон, 1240 савдо, 29 умумий овқатланиш, 180 маиший хизмат корсатиш  шохобчалари, 4та  бозор (Қўйлиқ деҳқон бозори, Қишлоқ ҳожалиги маҳсулотлари  улгуржи бозор, Бектемир мол, ем-хашак ва тирик парранда бозори, Қўйлиқ буюм бозори) бор.

Бектемир туманида 12та мактабгача таьлим муассасасида 2304 та бола тарбияланади, мактабда 4664 ўқувчи таьлим олади,  поликлиника, касалхона ва дволаш-профилактика муассасасида (205ўринли)  40та врач хизмат қилади: Туманда колледжлар  сони 1та (Республика  радио ва телевидения коллежи),  1та Лицей,  (“Гупкина” лицейи) Спорт мактаблар сони 2та, Спорт мажмуалари 2та,  стадионлар 1та, Голф клуби Маданият уйлари 2та болиб, “Фарход” кинотеатри, “Қуёошча нури” болалар боғи, Дам олиш зонаси бор, Мусиқа мактаблар сони 1та Кутубхоналар сони 9та,  10та спорт зали хизмат корсатади.  Мустақиллик йилларида туманда  спорт мажмуаси,  бинолар, маҳалла гузарлари, Ўрта осиё ягона голф клуби қурилди, кўчалар  ободонлаштирилди.


Печать 28 Август 2014 Ўқилди: 2239




Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлиси тўғрисида ахборот
Сайтда фойдаланувчилар сони: 116
Фойдали ресурслар
 
 
 
 
 
 
 
 
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони
Тоифа Сони
Қабул қилинган 8
Ижрода 3
Ижроси таъминланган 5

ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!


 

Ишонч телефон

(+9989 71) 295-02-46

Девонхона

(+9989 71) 295-02-47

Шикоятлар бўлими

(+9989 71) 295-02-46

Факс

(+9989 71) 295-04-05

 

Хабар қолдиринг

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар