bektemir.tashkent.uz
Фотогалерея
Видеогалерея
Концерт заллари

 

  «Туркистон» саройи

  И.А.Каримов Ўзбекистонга давлат раҳбари этиб тайинлангандан сўнг, Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1990 йил 17 февралдаги 100-сонли қарори билан М.Горький номли рус драма театри учун мўлжаллаб қурилаётган бу улкан иншоат «Наврўз» давлат миллатлараро театри деб ўзгартирилди.

  Бу миллий қадриятларимизни тиклаш, ўзлигимизни англаш сари ташланган илк мардона қадамлардан бири бўлди.

  Истиқлолимизнинг дастлабки йилларида янги ўзбек давлатини барпо этишда аждодлар меросидан, Туркистон халқларининг қадриятларидан, маънавий меросдан, санъатидан баҳраманд бўлишга қулай шарт-шароит яратиш учун жаҳон халқларининг анъанавий анжуманларини, санъат байрамларини ўтказиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 30 мартдаги 161-сонли қарори билан «Наврўз» театри биноси «Туркистон» саройига айлантирилди. «Туркистон» саройи ўзбек миллий мусиқа маданиятининг марказига айланди.

  Ўтган давр мобайнида «Туркистон» саройида «Марказий Осиё халқлари маданияти ассамблеяси» нинг тарихий таъсис қурилтойи, Ўзбекистонда Қозоғистон, Қирғзистон, Тожикистон маданияти кунлари, «Театр Шарқ-ғарб» халқаро фестивали тадбирлари ва бошқа кўплаб халқаро анжуманлари ўтказилди.

  Ҳозирги кунда саройда ўтказилаётган фестивал ва қўшиқ кўрик танловлари, барча давлат тадбирлари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни, Халқаро хотин-қизлар куни, қурувчилар, мудофаа, милиция хизматчилари куни, Болаларни ҳимоя қилиш куни, «Охирги қўнғироқ», «Ташаббус», ЎзР Ёзувчилар уюшмаси томонидан ўтказилган «Олтин қалам» тадбирлари, «Наврўз» байрамига ва Ўзбекистон республикаси «Мустақиллиги куни»га бағишланган тадбирларга бадиий тайёргарлик кўриш каби қатор маданий тадбирлар анъанавий тус олган.

  Шунингдек, ушбу бино кўплаб сиёсий- илмий, маданий симпозиум, конференциялар, халқлар дўстлигига йўналтирилган тадбирлар ўтказиш майдони сифатида хизмат қилиб келмоқда.

  «Туркистон» саройи Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Навоий кўча 2 уйда жойлашган бўлиб, 896 та ўринлик қишки томошабин зали, саҳна ва маъмурий бино билан 2400 кв.м.дан иборат. «Туркистон» саройи биносининг узунлиги 100 метр, энига 65 метр, баландлиги 30 метр. Саҳна 31х25 метр, баландлиги 26 метр майдонни эгаллайди. Томошабин зали 26х28 метр, баландлиги 18 метр майдондан иборат. Бундан ташқари, «Туркистон» саройининг ёзги зали ҳам мавжуд бўлиб унда 3034 та томошабин ўрни бор.

  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 30 январдаги 43-сонли қарори билан ЎзР Маданият Вазирлигидан «Туркистон» саройи Тошкент шаҳар Ҳокимияти тасарруфига ўтказилди.

  Ушбу сарой халқимизнинг Ватандан фахрланиш туйғусини шакллантириш ва истиқлолни ҳамма нарсадан муқаддас биладиган соғлом авлодни тарбия этувчи маскан сифатида хизмат қилмоқда.

 

 

“Истиқлол” санъат саройи

  Тошкент шахридаги маданият марказларидан бири; турли тадбирлар (форум, қурултой, фестивал ва б.) ўтказиш, концертлар беришга мўлжалланган. 1981 йилда очилган (меъмори Е. Букина, С. Одилов, Е. Розанова, Е. Суханова, Ф. Турсунов, В. Шестопалов, Е. Шумов ва б.). 2008 йилгача “Халқаро дўстлиги саройи” деб аталган. 2008 йил 8 апрелдан ҳозирги номда. Майдони – 12 000 кв. м.

  Бино қиёфаси ва безакларида миллий меъморликка хос бўлган муқарнасга ўхшаш шакллардан фойдаланилган; бинони безашда маҳаллий хомашёлар, Нурота ва Ғозғон мармарлари ишлатилган. Бино тарҳи тўртбурчак шаклда, тарзларига ишланган қуёш нурини тўсадиган жимжимадор шакллар бинога салобат, кираверишдаги баланд пештоқлар кўрк бахш этган. Бино тепасига сирти мармар билан қопланганмуқарнасни эслатувчи йирик йиғма темир-бетон қурилмалар ўрнатилган.

  Бино мужассамоти марказида балконли, амфитеатр шаклидаги 4 минг ўринли томоша зал туради (бир оз қияроқ ён деворлари томошаларни яхши кўриш ҳамда эшитиш имконини беради). Саҳна махсус қурилмалар (кўтарилиб-тушириладиган супалар, президиум, саҳна ва хор супаларини саҳнада силжитишга имкон берадиган транспортёр, декорацияларни кўтариб-туширадиган штанкетлар, кенг форматли экран) билан жиҳозланган. Залда кино-товуш техникаси ҳамда матнни бир йўла 8 тилга таржима қилиш аппаратлари, махсус технолагик алоқа тизими бор. Вестибюль табиий тошлардан ишланган “Байрам”, “Гуллаган ўлка” мозаикалари (рассом А. Бухорбоев) билан безатилган. Президиум зали гобелен (рассом Б. Жалолов), томоша зали “Санъат” мозаикаси (рассом В. Бурмакин, Р. Немировский), ёғоч ўймакорлиги (уста Қ. Ҳайдаров, О. Файзуллаев), банкет зали безаклари (рассом Ж.Ҳакимов, А. Илҳомов), ён деворлари сопол лаганлар (рассом А. Кедрин) билан зийнатланган. Феруза рангли улкан кошинкори девор сарой интерьерига алоҳида жозиба бахш этган.

 

“Зарафшон” киноконцерт зали

   “Зарафшон” номидаги киноконцерт зали ўз фаолиятини 1996-йилдан бошлаган. “Зарафшон” концерт зали ташкил топган давридан бошлаб ўз номини сақлаб қолган. Зал 470 та кишига мўлжаллангаи ўриндиқларга эга бўлиб, тамоша бинлар учун барча қулайликларни ўзида мужассам этган. Залда 30 киши фаолият юритади.

 

 

 

 


Печать 25 Октябрь 2013 Ўқилди: 2051




Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлиси тўғрисида ахборот
Сайтда фойдаланувчилар сони: 83
Фойдали ресурслар
 
 
 
 
 
 
 
 
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

beta(test statistika)

 

14.09.2017

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Бектемир туманига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

(2015 йилдан буён)

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

1

 

 

703

 

432

 

111

 

Ижродаги мурожаатлар

 

1

 

37

 

27

 

4

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

1

 

665

 

404

 

107

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

1

 

7

 

10

 

12

 

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!


 

Ишонч телефон

(+9989 71) 295-02-46

Девонхона

(+9989 71) 295-02-47

Шикоятлар бўлими

(+9989 71) 295-02-46

Факс

(+9989 71) 295-04-05

 

Хабар қолдиринг

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар