Deprecated: mysql_connect(): The mysql extension is deprecated and will be removed in the future: use mysqli or PDO instead in /var/www/vhosts/tashkent.uz/httpdocs/modules/frontend/news.php on line 4
 bektemir.tashkent.uz Bektemir.Tashkent.Uz - Янгича Талаб Ва Ёндашув Асосида
Фотогалерея
Видеогалерея
Янгича талаб ва ёндашув асосида - Бўлимга қайтиш

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Жиззах вилояти кенгашининг навбатдаги пленумида давлатимиз раҳбарининг “Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак” мавзусидаги маърузасида белгиланган вазифалар атрофлича муҳокама қилинди. 

Пленумда маҳаллий вакиллик органларига партиядан сайланган депутатлар фаолияти ва ташаббускорлигини ошириш, партия ташкилотлари ва гуруҳлари ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди. 

Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳлари зиммасига партия сайловолди платформасида белгиланган вазифаларни самарали амалга ошириш, дастурий мақсадлар, электорат манфаатларини маҳаллий ҳокимият вакиллик органларида муносиб ифода этиш ва ҳимоя қилиш борасида катта маъсулият юкланган. Бунда партия гуруҳлари ташаббуси билан маҳаллий Кенгашларда давлат бошқаруви органлари раҳбарлари ҳисоботи ва ахборотини доимий эшитиб бориш, раҳбарлар, ҳокимларнинг ўз лавозимига лойиқ-нолойиқлиги юзасидан асослантирилган маълумот ва таклифлар киритиш муҳим аҳамиятга эга. 

Жорий йилнинг ўтган даврида партиянинг халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларидаги депутатлари томонидан давлат бошқаруви органлари раҳбарларига 205 депутатлик сўрови юборилган. Партия гуруҳи аъзолари ташаббуси билан халқ депутатлари Кенгашлари йиғилишларида 28 марта мансабдор шахсларнинг ҳисоботи эшитилди. 15 масала маҳаллий Кенгашлар сессиялари муҳокамасига киритилди. 

– Пленум давлатимиз раҳбарининг сиёсий партиялар фаолияти ҳақида билдирган фикрларидан келиб чиқиб, таҳлилий-танқидий руҳда ўтди, – дейди партия вилоят кенгаши раиси вазифасини бажарувчи С.Назарқосимов. – Тадбирда партиянинг ғоявий ва мафкуравий дастурларини янада такомиллаштириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди. Зеро, бугун мамлакатимизда кечаётган туб ўзгариш ва янгиланишлар партиямиз фаолиятини ҳам янада фаоллаштириш, ишга янгича ёндашувни талаб қилмоқда. 

Пленумда партия фаолиятини ривожлантириш, ташкилот ва гуруҳлар ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, етакчиларнинг сиёсий билим ва малакасини ошириш масалалари юзасидан атрофлича фикр алмашилди. 

Президентимизнинг Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида сўзлаган маърузасида белгиланган устувор йўналишларни амалга ошириш юзасидан партия вилоят кенгашининг чора-тадбирлар дастури қабул қилинди. 

Тошқул Бекназаров, ЎзА

10.08.2017

http://uza.uz/oz/society/yangicha-talab-va-yendashuv-asosida-09-08-2017

Олдин      Кейин

Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлиси тўғрисида ахборот
Сайтда фойдаланувчилар сони: 55
Фойдали ресурслар
 
 
 
 
 
 
 
 
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони
Тоифа Сони
Қабул қилинган 8
Ижрода 3
Ижроси таъминланган 5

ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!


 

Ишонч телефон

(+9989 71) 295-02-46

Девонхона

(+9989 71) 295-02-47

Шикоятлар бўлими

(+9989 71) 295-02-46

Факс

(+9989 71) 295-04-05

 

Хабар қолдиринг

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар