Deprecated: mysql_connect(): The mysql extension is deprecated and will be removed in the future: use mysqli or PDO instead in /var/www/vhosts/tashkent.uz/httpdocs/modules/frontend/news.php on line 4
 bektemir.tashkent.uz Bektemir.Tashkent.Uz - Депутатлар Давлат Бюджетининг 2017 Йил Биринчи Ярим Йиллигидаги Ижросини Муҳокама Қилдилар
Фотогалерея
Видеогалерея
Депутатлар Давлат бюджетининг 2017 йил биринчи ярим йиллигидаги ижросини муҳокама қилдилар - Бўлимга қайтиш

2017 йилнинг 11 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Депутатлар Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг жорий йил I ярим йиллигидаги ижроси якунларини кўриб чиқдилар. 

Даставвал сиёсий партиялар фракцияларининг ва Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлар гуруҳининг, шунингдек, Қонунчилик палатаси соҳага оид қўмитасининг мажлисларида ушбу масаланинг дастлабки муҳокамалари ўтказилган эди. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббусига кўра ишлаб чиқилган ва жорий йилнинг 7 февраль куни тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг ҳамда «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» Давлат дастурининг бажарилиши, биринчи ярим йилликда давлат органлари, назорат қилувчи органлар, банк-молия муассасалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг механизмлари ва шаклларини тубдан ўзгартириш бўйича комплекс чора-тадбирларнинг амалга оширилиши иқтисодий ўсишнинг мунтазамлиги ва макроиқтисодий барқарорлик сақланиб туришини таъминлаганлиги мажлисда таъкидлаб ўтилди. 

Мамлакатимиз тармоқлари ва ҳудудларидаги юқори инвестициявий фаоллик, олиб борилаётган таркибий ўзгаришлар, хомашё ва ярим тайёр маҳсулотларни чуқур қайта ишлаш асосида рақобатбардош маҳсулотни ишлаб чиқарувчи юқори технологияли лойиҳаларнинг амалга оширилиши, хўжалик юритувчи субъектлар учун янада қулай иқтисодий шарт-шароитнинг яратилиши, улар эксперт фаолиятининг рағбатлантирилиши, шунингдек, хизматлар кўрсатиш соҳасининг, биринчи навбатда, ахборот-коммуникация технологиялари негизида хизматлар кўрсатишнинг замонавий турлари пайдо бўлиши ҳисобига жадал ривожланиши иқтисодиёт ўсишининг асосий омиллари бўлди. 

Мамлакатимиз бюджет сиёсатини такомиллаштириш юзасидан биринчи ярим йилликда қабул қилинган, бюджетларнинг даромад базасини кенгайтиришга, бюджетлараро муносабатларни такомиллаштиришга ва бюджет маблағларининг харажатлар самарадорлигини, натижадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар ҳисобот даврида Давлат бюджетини мутаносиб ижро этиш имконини берди. 

Солиққа тортиш тизимини соддалаштиришга қаратилган бюджетлараро муносабатларнинг ва солиқ маъмуриятчилигининг замонавий механизмлари жорий этилаётганлиги қайд этилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳаллий бюджетларни шакллантиришда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ваколатларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда «Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонларининг тутган ўрни алоҳида қайд этилиб, ушбу фармонларга мувофиқ аҳолининг реал даромадларини, ҳаёти даражаси ва сифатини ошириш, республика бюджетидан молиялаштиришга боғлиқликни камайтириш, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мустақиллигини кучайтириш мақсадида ҳудудларни комплекс ривожлантиришнинг барқарор молиялаштирилишини таъминлаш мамлакатимиз бюджет сиёсатининг асосий вазифаси этиб белгиланган. 

Ушбу фармон доирасида жорий йилнинг 1 июлидан 31 декабрига қадар Тошкент шаҳрида ва унинг туманларида уларнинг бюджетлари даромадлари ва харажатларининг янги тузилмасини назарда тутувчи тажриба ўтказилмоқда. 

Ушбу чора-тадбирлар натижасида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетларининг харажатлари улуши давлат бюджети тузилмасида ҳисобот йилида 53 фоизгача ўсди. 

Ҳудудларнинг маҳаллий бюджетларни мустаҳкамлашга доир захираларидан ва ресурс имкониятларидан фойдаланишни кенгайтириш соҳасида олиб борилаётган чора-тадбирлар туфайли ўтган даврда бевосита солиқлардан тушган тушумлар миқдори 5528,7 миллиард сўмни ташкил этганлиги ҳамда 2016 йилнинг шу даврига нисбатан 793,8 миллиард сўмга, яъни 16,8 фоизга ўсганлиги депутатлар томонидан таъкидланди. 

Шу билан бирга, депутатлар Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг даромадларини шакллантиришдаги ҳамда маблағларидан самарали фойдаланишдаги хато ва камчиликларга тўхталиб ўтдилар. Хусусан, Давлат бюджетининг ҳисобот давридаги ижросининг бориши танқидий таҳлил қилинган ҳолда, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан мавжуд захиралар ҳамда ресурс имкониятларидан етарлича фойдаланилмаганлиги қайд этиб ўтилди. 

Жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир минтақавий дастурларни, айниқса, саноат ва хизматлар кўрсатишни ривожлантириш соҳасидаги дастурларни амалга ошириш орқали туманлар ва шаҳарларнинг субвенцияларга боғлиқлигини қисқартиришга етарли даражада эътибор қаратилмаяпти. Чунончи, ҳисобот даврида саноат соҳасида микрофирмаларга ва кичик корхоналарга имтиёзлар бериш ҳисобига Қорақалпоғистон Республикасининг атиги 9 та тумани ҳамда Хоразм вилоятининг 7 та тумани, шунингдек, 27 та туман ва шаҳар субвенциядан чиқарилди. Шу билан бир вақтда 73 та туман ҳанузгача субвенция ҳолатида қолмоқда. 

Бундан ташқари, мамлакатимиз асосий молиявий ҳужжатининг ҳисобот давридаги ижросига оид материаллар тўлиқ тақдим этилмаганлиги учун молиявий идоралар депутатлар томонидан танқид қилинди. Шу сабабли депутатлар бирлашмаларида ва соҳага оид қўмитада муҳокамага тайёргарлик кўриш жараёнида қўшимча материаллар сўраб олинди. 

Умуман олганда, мажлис якунларига кўра, Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2017 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботни тасдиқлаш ҳақида қарор қабул қилинди. 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатасининг Ахборот хизмати

12.09.2017

http://uza.uz/oz/politics/deputatlar-davlat-byudzhetining-2017-yil-birinchi-yarim-yill-11-09-2017

Олдин      Кейин

Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлиси тўғрисида ахборот
Сайтда фойдаланувчилар сони: 31
Фойдали ресурслар
 
 
 
 
 
 
 
 
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

beta(test statistika)

 

14.09.2017

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Бектемир туманига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

(2015 йилдан буён)

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

1

 

 

703

 

432

 

111

 

Ижродаги мурожаатлар

 

1

 

37

 

27

 

4

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

1

 

665

 

404

 

107

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

1

 

7

 

10

 

12

 

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!


 

Ишонч телефон

(+9989 71) 295-02-46

Девонхона

(+9989 71) 295-02-47

Шикоятлар бўлими

(+9989 71) 295-02-46

Факс

(+9989 71) 295-04-05

 

Хабар қолдиринг

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар