Deprecated: mysql_connect(): The mysql extension is deprecated and will be removed in the future: use mysqli or PDO instead in /var/www/vhosts/tashkent.uz/httpdocs/modules/frontend/news.php on line 4
 bektemir.tashkent.uz Bektemir.Tashkent.Uz - Паспорт Тизими Ва Прописка Масалалари Бўйича Қарорлар Лойиҳалари Тайёрланди
Фотогалерея
Видеогалерея

Паспорт тизими ва прописка масалалари бўйича қарорлар лойиҳалари тайёрланди - Бўлимга қайтиш

 Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тайёрланган лойиҳаларда нималар назарда тутилмоқда? Бу ҳақда ЎзА мухбирига Адлия вазирлиги Қонунчилик бош бошқармаси бошлиғи Худоёр Мелиев қуйидагиларни маълум қилди: 

– «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили" Давлат дастурида паспорт тизими ва прописка масалаларида фуқароларга қулайлик яратишга қаратилган қоидалар ўрин олгани кўпчиликда катта қизиқиш уйғотди. Давлат дастурида қўйилган талаблар асосида паспорт тизими ва прописка масалалари бўйича қарорлар лойиҳалари тайёрланди. 

Хусусан, лойиҳаларда паспорт олиш, таълим олиш, меҳнат қилиш ва бошқа ҳуқуқларни амалга оширишда прописка билан боғлиқ чекловларни бартараф қилиш назарда тутилган. 

Доимий ёки вақтинча пропискасиз (яшаш жойи бўйича ҳисобга турмаган) фуқароларни ишга қабул қилишни рад этиш билан боғлиқ амалиётга барҳам бериш кўзда тутилган. 

Вояга етмаган шахснинг белгиланган муддатда паспорт олмаганлиги учун маъмурий жавобгарликни бекор қилиш, меҳнат муносабатлари жараёнида паспорт тизими қоидаларига риоя этмаганлик учун иш берувчининг маъмурий жавобгарлигини бекор қилиш; мавсумий ишларга (қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда) жалб қилинганларни вақтинчалик рўйхатга олиш тизимини соддалаштириш, улар учун уй-жой ижараси, уй-жойдан текин фойдаланиш битимини тузиш талабини бекор қилиш назарда тутилмоқда. 

Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий пропискага эга бўлган фуқаролар учун кўчмас мулк сотиб олиш бўйича амалдаги талабларни соддалаштириш, Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий пропискага эга бўлмаган фуқаролар учун асоссиз спекуляциянинг олдини олиш чораларини кўрган ҳолда иккиламчи бозордан кўчмас мулк сотиб олишга бўлган чекловларни бекор қилиш лойиҳада ўз ифодасини топди. 

Ички туризмни ривожлантириш мақсадида вақтинча пропискасиз (яшаш жойи бўйича ҳисобга турмасдан) бўлиш муддатини узайтириш; вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмасдан яшаганлик, яшашга йўл қўйганлик учун маъмурий жазо чораларини енгиллаштириш назарда тутилган. 

Лойиҳалар матнлари бугун 19.00 да Адлия вазирлигининг телеграмдаги "Ҳуқуқий ахборот" каналида ва вазирликнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилинади. 

Норгул Абдураимова, ЎзА

14.02.2018

http://uza.uz/oz/society/pasport-tizimi-va-propiska-masalalari-b-yicha-arorlar-loyi-a-13-02-2018

Олдин      Кейин

Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлиси тўғрисида ахборот
Сайтда фойдаланувчилар сони: 120
Фойдали ресурслар
 
 
 
 
 
 
 
 
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

beta(test statistika)

 

16.05.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Бектемир туманига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

22

 

 

569

 

449

 

Ижродаги мурожаатлар

 

9

 

189

 

29

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

13

 

380

 

420

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

2

 

7

 

10

 

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!

Девонхона

(+9989 71) 295-02-47

Шикоятлар бўлими

(+9989 71) 295-02-46

Факс

(+9989 71) 295-04-05

 

Хабар қолдиринг

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар