
Собиқ Ўзбекистон Коммунистик партияси Марказий Қўмитаси биноси 1964-йилда қурилган.
Меъморлар: В. Березин, Ю. Халдеев, А. Фейнлейб, С.
Ишанхўжаев, Р. Блезе ва Ю. Закиров; муҳандислар: Э. Леннешмидт ва А. Асанов.
Бино Ислом Каримов проспекти бўйлаб эски қалъа девори
устида, Анҳор бўйида қад ростлаган бўлиб, ЎзССРнинг 40 йиллигига бағишлаб
қурилган совет модернизм янги биноларидан биридир.
Етти қаватли маъмурий бино ёнида пастроқ мажлислар
зали корпуси жойлашган. Иккала блок иккинчи қаватдаги шиша ўтиш йўлак билан
бирлаштирилган.
Шаффоф ойна рамзий маънода ҳокимиятнинг очиқлигини
ифодалаган бўлса-да, меъморчилик тарихчиси Борис Чухович таъбири билан
айтганда, санъатда бу баъзан раҳбарларнинг халқ устидан назорати белгиси
сифатида талқин қилинади.
Совет даврида олтинчи қаватда Ш. Рашидовнинг
қабулхонаси билан бирга иш хонаси жойлашган эди — гувоҳларнинг эслашича,
деразаларда кечки пайтгача чироқ ёнар эди.
Мустақилликнинг дастлабки йилларида бу ерда Ислом
Каримовнинг иш хонаси бўлган (Оқсарой қурилгунча). Бинода Президент девони ҳам
жойлашган эди. Ҳозирда Конституциявий суд жойлашган.
Диққатга сазовор жиҳати — 60 йил давомида бино деярли
ўзгармади ва дастлабки кўринишини сақлаб қолди.

Шаҳарнинг шимоли-ғарбий қисмида Тошкентнинг энг катта меъморий мажмуаси — олийгоҳ шаҳарчаси жойлаш...
Мутахассислар уйи Наркомзем лойиҳаси бўйича 1938 йилда меъмор Павлов лойиҳаси асосида қурилган ва То...

Собиқ Республика истеъмол кооперацияси уйи («Ўзбекбирлашув») биноси 1974 йилда қурилган. Мажуа Укр...

Бино монументал меъморчилиги туфайли осон танилади. У 1997 йилда шиша ва бетондан қурилган ҳамда қи...