Бектемир тумани ҳокимиятнинг расмий сайти
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

Бўзсув бўйида замонавий сайилгоҳ: туман ҳокими бунёдкорлик ишларини жойида ўрганди

Юнусобод туманида аҳоли учун қулай ва шинам дам олиш масканларини кўпайтириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Туман ҳокими А.Саидалиев туманнинг драйвер лойиҳаси бўлган Минор, Матонат ва Қашғар маҳаллалари ҳудудидан ўтувчи Бўзсув канали бўйида ташкил этилаётган янги сайилгоҳдаги бунёдкорлик жараёнлари билан яқиндан танишди.

Сайилгоҳ инфратузилмаси қуйидагиларни ўз ичига олади:

🟢 Пиёдалар ва велосипед йўлаклари;

🟢 Замонавий кўча ёритиш тизимлари ҳамда ўриндиқлар;

🟢 Ҳудудга кўрк бағишловчи ландшафт дизайни ва кўкаламзорлаштириш ишлари;

🟢 Самарали суғориш тармоқлари ва лотоклар тизими.

Ўрганиш давомида туман ҳокими лойиҳани сифатли ва муддатида якунлаш, шунингдек, сайилгоҳда аҳолининг хавфсиз дам олиши учун барча шароитларни яратиш юзасидан мутасадди ташкилотлар раҳбарларига аниқ топшириқлар берди.

✅ Маҳалла ободлиги — юрт ободлиги! Бўзсув бўйидаги ушбу маскан яқин вақт ичида туманимиз аҳолисининг севимли ҳордиқ чиқариш жойига айланиши режалаштирилган.

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
Тошкент шаҳар ҳокимлигида Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашининг 5-сон йиғилиши бўлиб ўтди
24.08.2026, 11:56
Тошкент шаҳар ҳокимлигида Коррупцияга қарши кураши...

Йиғилишда Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси, Каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлашт...

Аҳоли мурожаатлари — эътибор марказида
24.08.2026, 09:36
Аҳоли мурожаатлари — эътибор марказида

Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Раҳмонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент шаҳридаги Ха...

🧠 Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан аутсорсинг хизматларини харид қилиш бўйича энг яхши таклифларни танлаш эълон қилинади.
21.08.2026, 14:43
🧠 Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги И...

😮 Харид предмети:Агентлик тизимидаги ихтисослаштирилган мактабларда тарбияланувчилар учун сифатли ва хавфсиз овқатланиш...

📆 Овоз бериш босқичи бошланишига 1 кун қолди
21.08.2026, 11:46
📆 Овоз бериш босқичи бошланишига 1 кун қолди

✅ Бугун, 21-август соат 23:59 да «Ташаббусли бюджет» доирасида саралашдан ўтган лойиҳаларга овоз бериш босқичи бошланади...