Бектемир тумани ҳокимиятнинг расмий сайти
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг ҳафталик иш режаси эълон қилинди

🏛 Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг навбатдаги ҳафталик иш режаси доирасида депутатлар томонидан ҳудудларда тизимли ўрганиш ишлари, аҳоли билан учрашувлар ҳамда муҳим ташкилий тадбирлар изчил давом эттирилмоқда. Ушбу фаолиятлар жойлардаги долзарб масалаларни аниқлаш, уларни манзилли ҳал этиш ҳамда депутатлик назоратини кучайтиришга қаратилган.

🗓 14-сентябр, душанба куни Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Шуҳрат Сирожиддинов 44-Янгиҳаёт сайлов округидаги маҳаллаларда энг муҳим 24 та йўналиши доирасида ҳудудларда ўрганиш ишлари олиб борилади. Шунингдек, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши котибият мудири, депутат Давронбек Равшанбеков томонидан 162 та қонун ижроси юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилади.
🔍 Масъул: Д. Равшанбеков

🗓 15-сентябр, сешанба куни Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Нигора Эшметова 39-Минор сайлов округидаги «Матонат» маҳалласида энг муҳим 24 та йўналиши доирасида ҳудудларда ўрганиш ишлари олиб борилади.
🔍 Масъул: Д. Хашимов

🗓 16-сентябр, чоршанба куни Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Ҳабибулла Ақилов 6-Сарбон сайлов округидаги маҳаллаларда энг муҳим 24 та йўналиши доирасида ҳудудларда ўрганиш ишлари олиб борилади.
🔍 Масъул: М. Юсупув

🗓 17-сентябр, пайшанба куни Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари томонидан ҳудудларда сессияолди ўрганиш ишлари олиб борилади. Шунингдек, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Давронбек Равшанбеков 46-Олмос округида 2026-йилнинг иккинчи чораги давомида амалга оширилган депутатлик фаолияти юзасидан сайловчилари олдида ахборот бериб, ҳисобот даврида бажарилган ишлар, илгари сурилган ташаббуслар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар ҳақида батафсил маълумот беради.
🔍 Масъул: М. Юсупув

🗓 18-сентябр, жума куни Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши доимий комиссияларининг навбатдаги йиғилишлари ўтказилади.
🔍 Масъул: Ж. Ғуломқодиров

💡 Ўрганишлар давомида аниқланган муаммолар юзасидан депутатлар томонидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари юборилиб, уларнинг ижроси устидан қатъий назорат ўрнатилади. Олинган натижалар таҳлил қилиниб, келгуси ҳафтанинг устувор вазифалари шакллантирилади.

🔍 Мазкур вазифаларнинг ўз вақтида ва самарали ижросини таъминлаш Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши котибияти ходимлари томонидан доимий назоратга олинган.

📌 Ҳудудларда олиб борилаётган тизимли ишлар орқали аҳолининг муаммоларини ҳал этиш, очиқ мулоқотни таъминлаш ҳамда самарали депутатлик фаолиятини йўлга қўйишга алоҳида эътибор қаратilмоқда.

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
Ҳар бир мурожаат эътиборда
18.09.2026, 16:50
Ҳар бир мурожаат эътиборда

2026-йил 18-сентябр куни Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйич...

ТАЙИНЛОВ
18.09.2026, 15:43
ТАЙИНЛОВ

Носиров Шохрух Шухрат ўғли Тошкент шаҳар Туризм бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.Носиров Шохрух...

Фуқаролар мурожаатлари кўриб чиқилди
18.09.2026, 15:30
Фуқаролар мурожаатлари кўриб чиқилди

2026-йил 18-сентябр куни Тошкент шаҳар ҳокимининг уй-жой коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Обиджон Одилович...

Ёшлар билан мулоқот — муаммоларга амалий ечим
18.09.2026, 10:42
Ёшлар билан мулоқот — муаммоларга амалий ечим

▫️Бугун, пайшанба — «Ёшлар куни» муносабати билан Тошкент шаҳридаги «Китоб олами» мажмуасида ёшлар ва ёшлар етакчилари б...