Бектемир тумани ҳокимиятнинг расмий сайти
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

Тошкентда таълим сифатини таҳлил қилиш рақамли тизими ишга туширилди

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Вазиятлар марказида Сергели туманидаги мактабларда ишга туширилган «SI Давомат» тизими тақдимоти ўтказилди. У таълим сифатини ошириш, ўқув жараёнини мунтазам таҳлил қилиш ва ўқувчилар давоматини назорат қилишга қаратилган.

📇Бу мактаб жараёнларини рақамлаштиришнинг биринчи босқичи бўлиб, у маълумотларга асосланган қарорлар қабул қилиш ҳамда мактаб, ўқитувчилар ва ота-оналар эътиборини талаб қиладиган масалаларни ўз вақтида аниқлаш имконини беради.

🫥 Тизим дарсларнинг ташкил этилиши, ўқувчиларнинг фаоллиги ва ўқитиш усулларини фанлар, синфлар ва ўқитувчилар кесимида мунтазам таҳлил қилиб боради. Олинган кўрсаткичлар ўқитувчиларни услубий қўллаб-қувватлаш, ўқитиш сифатини баҳолаш ва KPI тизимини янада такомиллаштириш учун асос бўлади.

📸 👱‍♂️ Смарт-камералар ва Face ID технологияси ўқувчиларнинг мактабга келиши ва дарсларда қатнашишини автоматик равишда қайд этиш имконини беради. Маълумотлар такрорий дарс қолдиришларни, жумладан, ўқувчининг айрим фанлар бўйича дарсларга келмаслигини аниқлашга ёрдам беради. Бу мутахассисларга сабабларни чуқурроқ ўрганиш, оила ва мактаб билан ҳамкорлик қилиш ва болага ўз вақтида зарур ёрдам кўрсатиш имконини беради.

📲Ўқувчи сабабсиз дарс қолдирса, ота-онасига SMS-хабарнома юборилади. Бу ҳақдаги маълумот мактаб директори, профилактика инспектори, Миллий гвардия ходими ва маҳалла вакилларига ҳам автоматик етказилади. «ERP Мактаб» ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг DMED тизимлари билан интеграциялашув туфайли касаллик сабабли дарс қолдирилгани автоматик равишда ҳисобга олинади.

😶‍🌫️ Ҳозирда «SI Давомат» Сергели туманидаги 26 та мактабда ишламоқда, у ерда 446 та смарт-камера ўрнатилган. Апробация натижалари тизимни Тошкент шаҳридаги бошқа мактабларда босқичма-босқич жорий этиш учун асос бўлади.

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
Ҳар бир мурожаат эътиборда
18.09.2026, 16:50
Ҳар бир мурожаат эътиборда

2026-йил 18-сентябр куни Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйич...

ТАЙИНЛОВ
18.09.2026, 15:43
ТАЙИНЛОВ

Носиров Шохрух Шухрат ўғли Тошкент шаҳар Туризм бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.Носиров Шохрух...

Фуқаролар мурожаатлари кўриб чиқилди
18.09.2026, 15:30
Фуқаролар мурожаатлари кўриб чиқилди

2026-йил 18-сентябр куни Тошкент шаҳар ҳокимининг уй-жой коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Обиджон Одилович...

Ёшлар билан мулоқот — муаммоларга амалий ечим
18.09.2026, 10:42
Ёшлар билан мулоқот — муаммоларга амалий ечим

▫️Бугун, пайшанба — «Ёшлар куни» муносабати билан Тошкент шаҳридаги «Китоб олами» мажмуасида ёшлар ва ёшлар етакчилари б...