- Тошкентдан гапирамиз
- 08.10.2026, 15:46
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва IT Park Uzbekistan ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқади
🌇Тошкент шаҳар ҳокимлигида Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Алишер Дусмухамедов ҳамда IT Park Uzbekistan бош директори Азамат Карамaтов иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
❗️Учрашувда пойтахтда рақамлаштириш, сунъий интеллект, киберхавфсизлик, робототехника, IT-таълим ва стартап экотизимини ривожлантириш йўналишларида амалга оширилаётган ишлар, мавжуд лойиҳалар ва келгусидаги устувор вазифалар муҳокама қилинди.
🖥 Хусусан, инновацион ғояларни амалий лойиҳа ва барқарор бизнесга айлантиришга хизмат қилувчи инкубация дастурларини, шунингдек, стартапларни жадал ривожлантириш, инвестиция жалб қилиш ва бозорга олиб чиқишга қаратилган акселерация дастурларини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.
🖥 Шунингдек, Тошкент шаҳри мактабларида ахборот технологиялари, сунъий интеллект ва робототехника йўналишларидаги таълимни янги босқичга олиб чиқиш масалалари кўриб чиқилди. Бунда илғор халқаро таълим дастурларини маҳаллий ўқув жараёнига интеграция қилиш, амалий тажрибага эга мутахассисларни жалб этиш ҳамда ўқувчиларни реал технологик лойиҳалар устида ишлашга йўналтириш муҳимлиги таъкидланди.
📈Мақсад — мактаб давридан бошлаб замонавий билим ва амалий кўникмаларга эга, келгусида IT соҳасида рақобатбардош мутахассис бўлиб етишиши мумкин бўлган ёшлар захирасини шакллантириш.
▫️Учрашув якунида Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва IT Park Uzbekistan ўртасидаги ҳамкорликни янада кучайтириш ҳамда янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича доимий ҳамкорлик механизмларини йўлга қўйишга келишиб олинди.

▫️Тошкент шаҳридаги бозор ва савдо комплексларининг молиявий ҳолатини ўрганиш, мол-мулкини хатловдан ўтказиш ва мавжуд м...

Сессия кун тартибидан ўрин олган навбатдаги Тошкент шаҳрида Хотин қизларни қўллаб-қувватлаш, уларга тадбиркорлик фаолият...

Тошкент шаҳар ҳокимлигида шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов ва Oppenheimer & Co. компаниясининг инвестиция банки фаолият...

Тошкент шаҳар ҳокимлигида қонунчилик ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумат топшириқлари ижросини таъ...