- Тошкентдан гапирамиз
- 19.10.2026, 10:18
Аҳоли ва тадбиркорлар ҳуқуқларига риоя этиш ҳақида
🏙 Қулай шаҳар барпо этиш — ҳокимликнинг асосий вазифаларидан бири. Биз шаҳар муҳити аҳоли учун қулай бўлиши, тадбиркорлар эса белгиланган талабларга риоя этган ва ҳамшаҳарлар ҳуқуқларини ҳурмат қилган ҳолда ўз ишини ривожлантира олиши учун интиламиз.
🚶 Пиёдаларнинг қулайлиги ва хавфсизлиги шаҳар муҳитини ташкил этишдаги устувор йўналишлардан биридир. Жамоат жойлари аҳоли учун очиқ бўлиб қолиши шарт.
✔️Миробод туманидаги «Мовий гумбазлар» хиёбонида ёзни майдончасининг жойлаштирилиши муҳокамаларга сабаб бўлгани муносабати билан ҳудуддан фойдаланиш талабларига риоя этилиши, хусусан, пиёдаларнинг эркин ҳаракатланиши таъминлангани юзасидан текширув ўтказилди. Текширув якунларига кўра қоидабузарликлар аниқланиб, тегишли чоралар кўрилди. Ҳудуд қонунчилик талабларига мувофиқ ҳолага келтирилди.
▫️Аҳоли ва тадбиркорларнинг ҳуқуқлари таъминланиши шарт. Барчани ўзаро ҳурмат кўрсатишга, белгиланган қоидаларга амал қилишга ҳамда баҳсли масалаларни одоб доирасида ҳал этишга чақирамиз.

Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича Тошкент шаҳар комиссиясига айрим туман ҳокимликларининг т...
▫️Дизайн-код — пешлавҳа ва реклама конструкцияларини тартибга солиб, пойтахт кўчаларида ягона ва уйғун қиёфа яратишга хи...

Чилонзор туманидаги 90-сонли умумтаълим мактабида Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Дурдона Раҳимова бошчилигида «Тошкент ...

Эслатиб ўтамиз, бугун Халқ қабулхонасида Тошкент шаҳар ҳокимлиги раҳбарияти иштирокида навбатдаги қабуллар ташкил этилад...