Бектемир тумани ҳокимиятнинг расмий сайти
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

Президент Олимпиадаси иштирокчиларини муносиб кутиб олиш масалалари муҳокама қилинди

🏃 23-октябр куни Олимпия шаҳарчасида 2026-йилги Президент Олимпиадасини юқори савияда ташкил этиш ва иштирокчиларини муносиб кутиб олиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Дурдона Раҳимова, спорт вазири маслаҳатчиси Шарифжон Мўминжонов, Марказий банк департаменти бошлиғи, банк вакиллари, спорт федерациялари раҳбарлари, ташкилий қўмита аъзолари ҳамда меҳмонхона раҳбарлари иштирок этди.

▫️Жорий йилнинг 27-октябридан 8-ноябрига қадар ўтказиладиган Президент Олимпиадасида спортнинг 26 тури бўйича республикамизнинг барча ҳудудларидан жами 3 657 нафар спортчи иштирок этиши кутилмоқда.

💬 Йиғилишда спортчиларни кутиб олиш, меҳмонхоналарга жойлаштириш, улар учун зарур шарт-шароитларни яратиш ҳамда мусобақаларни юқори савияда ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масалалар муҳокама қилинди.

🟢Шунингдек, Тошкент шаҳар делегацияси аъзоларининг мусобақаларда муносиб иштирокини таъминлаш, спортчиларнинг тайёргарлиги ва зарур шароитларни яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

💰Маълумот учун, 2025-йилда ўтказилган Президент Олимпиадасида Тошкент шаҳри жамоаси умумжамоа ҳисобида фахрли 1-ўринни эгаллаган.

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
Тошкент шаҳар эҳтиёжларини тўлиқ қоплаш (импорт ўрнини босиш) мақсадида маҳаллий бута етиштириш ҳажмини оширмоқда
26.10.2026, 11:33
Тошкент шаҳар эҳтиёжларини тўлиқ қоплаш (импорт ўр...

2024-йилда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан Бектемир туманида пойта...

Тошкент шаҳар ҳокими томонидан фуқаролар учун шахсий қабул ўтказилди
23.10.2026, 17:56
Тошкент шаҳар ҳокими томонидан фуқаролар учун шахс...

✔️Қабул давомида 32 та мурожаат кўриб чиқилди. 24 та масала ўз жойида ҳал этилди. Қолган мурожаатларни эса атрофлича ўрг...

Халқ қабулхонасида фуқаролар қабули ўтказилди
23.10.2026, 15:47
Халқ қабулхонасида фуқаролар қабули ўтказилди

2026-йил 23-октябр куни соат 10:00 да Тошкент шаҳар Халқ қабулхонаси биносида шаҳар ҳокимининг уй-жой коммунал хўжалиги ...

Учтепа туманида сунъий кўл барпо этилмоқда!
23.10.2026, 15:22
Учтепа туманида сунъий кўл барпо этилмоқда!

Учтепа туманидаги 90 сотих бўш майдонда янги сунъий кўл ва дам олиш маскани ташкил этиш ишлари бошланди.✔️Бу лойиҳа ҳуду...