Бектемир тумани ҳокимиятнинг расмий сайти
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

Ҳурматли пойтахт аҳолиси ва тадбиркорлар!

Ҳурматли пойтахт аҳолиси ва тадбиркорлар!


Маълум қиламизки, илгари муқобил савдо жойларини тайёрлаш зарурати туфайли тўхтатилган «Қўйлиқ» бозори ҳудудининг бир қисмини реорганизация қилиш ва ободонлаштириш ишлари қайта тикланди.


Ҳозирда бозор янада тартибли ҳолга келтирилган — тадбиркорлар учун жойлар яратилди ва ҳудуддаги ишлар фаол давом этмоқда. Барча ишлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда, шу билан бирга, савдо фаолияти тўхтатилмаган.


Бозор ёпилмаяпти, балки унинг фаолияти оптималлаштирилмоқда — тартиб ўрнатиш, санитария шароитларини яхшилаш, инфратузилмани янгилаш ва умумий хавфсизлик даражасини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бундан ташқари, келгусида жорий этиладиган рақамлаштирилган тизим  солиқ тўловларининг шаффофлигини таъминлаш имкониятини яратади. Бу эса, ўз навбатида, яширин иқтисодиётнинг бозордаги таъсирини камайтиришга ёрдам беради.


Афсуски, ўзгаришлар бошланишидан олдин бозор ҳудудида кўплаб муаммолар тўпланиб қолган эди, бу ҳақда фуқароларнинг мурожаатлари ҳам гувоҳлик беради. Улар орасида — жиноятчилик хавфи, эскирган коммуникациялар сабабли юзага келган майда ёнғинлар, санитария меъёрларининг бузилиши, шунингдек, қулайлик ва одамлар саломатлигига хавф солувчи тартибсиз савдо ҳолатлари мавжуд эди.


Ушбу ҳолатлар эътиборсиз қолдирилиши мумкин эмас. Шу сабабли, тизимли қарор қабул қилиниб, бозор халқаро ва замонавий шаҳар  стандартларига мос ҳолга келтирилмоқда.


Ишонамизки, барча ишлар якунлангач, бу ҳудуд тадбиркорлар ҳамда ташриф буюрувчилар учун янада қулай, хавфсиз ва шинам маконга айланади.


Тушунганингиз ва ҳамкорлигингиз учун миннатдорчилик билдирамиз!

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
Тошкент шаҳар ҳокими томонидан фуқаролар учун шахсий қабул ўтказилди
23.10.2026, 17:56
Тошкент шаҳар ҳокими томонидан фуқаролар учун шахс...

✔️Қабул давомида 32 та мурожаат кўриб чиқилди. 24 та масала ўз жойида ҳал этилди. Қолган мурожаатларни эса атрофлича ўрг...

Халқ қабулхонасида фуқаролар қабули ўтказилди
23.10.2026, 15:47
Халқ қабулхонасида фуқаролар қабули ўтказилди

2026-йил 23-октябр куни соат 10:00 да Тошкент шаҳар Халқ қабулхонаси биносида шаҳар ҳокимининг уй-жой коммунал хўжалиги ...

Учтепа туманида сунъий кўл барпо этилмоқда!
23.10.2026, 15:22
Учтепа туманида сунъий кўл барпо этилмоқда!

Учтепа туманидаги 90 сотих бўш майдонда янги сунъий кўл ва дам олиш маскани ташкил этиш ишлари бошланди.✔️Бу лойиҳа ҳуду...

Боткин қабристонидаги шикастланган қабр тошлари тикланади. Қоидабузарликларга йўл қўйган масъуллар аниқланди, қурилиш ишлари тўхтатилди
23.10.2026, 15:13
Боткин қабристонидаги шикастланган қабр тошлари ти...

Дастлабки ўрганишлар шуни кўрсатдики, собиқ шампан винолари заводи ҳудудида олиб борилган қурилиш ишлари вақтида объектн...