Эски версия
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

“JAC Motors Toshkent” заводи ишга туширилди

🗺“Yangi Avlod” махсус саноат зонасида “JAC Motors Toshkent” заводининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Очилиш маросимида Тошкент шаҳар ҳокими  Шавкат Умурзоков иштирок этиб, мазкур лойиҳа пойтахт саноат салоҳиятини ошириш, замонавий ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ҳамда янги иш ўринлари яратишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

✅Тадбир доирасида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилиши бошланган бренднинг илк модели — JAC M3 автомобилини йиғиш линияси расман ишга туширилди.

“JAC Motors Toshkent” МЧЖ Хитойнинг JAC Motors компанияси ҳамда “Toshkent invest kompaniyasi” АЖ ҳамкорлигида қўшма корхона шаклида ташкил этилди. Завод ички ёнув двигателли, гибрид ва электромобиллар ишлаб чиқариш лойиҳасидир.

Лойиҳа қиймати 135 млн АҚШ доллари бўлиб, умумий 30 гектар майдонда икки босқичда амалга оширилади.

Биринчи босқичда 35 млн АҚШ доллари миқдорида инвестиция ўзлаштирилиб, йиллик 10 минг дона автомобиль ишлаб чиқариш қувватига эга SKD заводи ишга туширилди ҳамда 100 та янги иш ўрни яратилди.

Иккинчи босқичда эса тўлиқ ишлаб чиқариш циклига эга CKD заводини барпо этиш, йиллик қувватни 30 минг дона автомобильга етказиш ва қарийб 1000 та қўшимча иш ўрни яратиш кўзда тутилган.

⚙️Келгусида Тошкентда JAC M4, Sunray, JS8, RF8, T8 ва T9 моделларини ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда.

⚙️Мазкур лойиҳа пойтахтда юқори технологияли саноат тармоқларини ривожлантириш, автомобиль бозорида рақобатни кучайтириш, аҳолига сифатли ва ҳамёнбоп транспорт воситаларини тақдим этиш ҳамда экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришга хизмат қилади.

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзаков бошчилигидаги пойтахт делегацияси Хитойнинг 20 дан ортиқ йирик компанияси раҳбарлари иштирокида бизнес-форум ўтказди
26.05.2026, 16:05
Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзаков бошчилигидаг...

Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзаков бошчилигидаги пойтахт делегацияси қурилиш, туризм, саноат, хизмат кўрсатиш ва ижти...

Бугун Тошкент шаҳар Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди
26.05.2026, 10:16
Бугун Тошкент шаҳар Коррупцияга қарши курашиш ҳуду...

Унда Олий Мажлис Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси Эшмуратов Абдулхаким Хушбок...

🔔 Тошкент мактабларида «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари бўлиб ўтди
25.05.2026, 15:05
🔔 Тошкент мактабларида «Сўнгги қўнғироқ» тадбирла...

🔔 Бугун юртимизнинг барча мактабларида, хусусан, Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактабларида ҳам «Сўнгги қўнғироқ» тадбир...

Ҳурматли фуқаролар!
25.05.2026, 14:56
Ҳурматли фуқаролар!

Мирзо Улуғбек ҳамда Яккасарой туманларидаги айрим мавзе ва кўчаларни номлаш ва қайта номлаш таклиф этилмоқда.Географик о...

Сайтнинг янги версиясини ишга туширдик, эски версияга қайтишни истасангиз, бу ерга босинг

Эски версия