- Тошкентдан гапирамиз
- 25.05.2026, 14:56
Ҳурматли фуқаролар!
Мирзо Улуғбек ҳамда Яккасарой туманларидаги айрим мавзе ва кўчаларни номлаш ва қайта номлаш таклиф этилмоқда.
Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича Тошкент шаҳар комиссиясига Мирзо Улуғбек ҳамда Яккасарой туманлари ҳокимликларининг туманлар ҳудудидаги айрим мавзе ва кўчаларни номлаш ва қайта номлаш бўйича таклифлари келиб тушган.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги, «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4¹-моддасига мувофиқ, маҳаллий аҳолининг фикрини ўрганиш мақсадида, пойтахт аҳолисини Мирзо Улуғбек ҳамда Яккасарой туманларидаги айрим мавзе ва кўчаларни номлаш ва қайта номлаш юзасидан ўз фикрини https://geonom.tashkent.uz сайтида билдиришга таклиф этади.
Шу билан бирга, аҳоли фикри қуйидаги шаклларда ҳам қабул қилинади:
Оғзаки равишда: +998-71-210-04-13 телефон рақамига (иш кунлари соат 09:00 дан 17:00 гача) мурожаат қилиш орқали;
Ёзма: 100060, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Ислом Каримов шоҳкўчаси, 51-уй почта манзилига хат юбориш орқали;
Электрон шаклда: geonom@digitaltashkent.uz электрон почтасига хат юбориш йўли билан.
Маҳаллий аҳоли ўз фикрини жорий йилнинг 25-май кунидан 8-июн кунига қадар билдириши мумкин.

Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзаков бошчилигидаги пойтахт делегацияси қурилиш, туризм, саноат, хизмат кўрсатиш ва ижти...

Унда Олий Мажлис Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси Эшмуратов Абдулхаким Хушбок...

🔔 Бугун юртимизнинг барча мактабларида, хусусан, Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактабларида ҳам «Сўнгги қўнғироқ» тадбир...

📈 Музокаралар давомида томонлар Тошкент шаҳрини комплекс реновация қилиш, шаҳар инфратузилмасини модернизациялаш ҳамда ...