Эски версия
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

Қурбон ҳайити байрами ва дам олиш кунларида коммунал хизматлар барқарор ишлашини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди

Тошкент шаҳар ҳокимининг қурилиш, тўсиқсиз муҳит яратиш, коммуникацияларни ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Бахтияр Рахмонов раислигида йиғилиш ўтказилди.

Унда пойтахтнинг барча 12 та тумани ҳокимларининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосарлари, шунингдек, коммунал хизматлар раҳбарлари иштирок этди.

Йиғилишда Ҳайит байрами ва дам олиш кунларини пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари учун тартибли ва қулай шароитда ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.

Хусусан, туманларда ободонлаштириш, санитария-тозалик, коммунал хизматларнинг навбатчи бригадалари узлуксиз ишлаши, жамоат жойлари ва маҳаллаларда зарур шароитларни таъминлаш бўйича масъулларга аниқ вазифалар юклатилди.

Масъулларга белгиланган вазифалар ижросини қатъий назоратга олиш ва байрам кунларида барча хизматларнинг кучайтирилган тартибда ишлашини таъминлаш топширилди.

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзаков бошчилигидаги пойтахт делегацияси Хитойнинг 20 дан ортиқ йирик компанияси раҳбарлари иштирокида бизнес-форум ўтказди
26.05.2026, 16:05
Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзаков бошчилигидаг...

Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзаков бошчилигидаги пойтахт делегацияси қурилиш, туризм, саноат, хизмат кўрсатиш ва ижти...

Бугун Тошкент шаҳар Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди
26.05.2026, 10:16
Бугун Тошкент шаҳар Коррупцияга қарши курашиш ҳуду...

Унда Олий Мажлис Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси Эшмуратов Абдулхаким Хушбок...

🔔 Тошкент мактабларида «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари бўлиб ўтди
25.05.2026, 15:05
🔔 Тошкент мактабларида «Сўнгги қўнғироқ» тадбирла...

🔔 Бугун юртимизнинг барча мактабларида, хусусан, Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактабларида ҳам «Сўнгги қўнғироқ» тадбир...

Ҳурматли фуқаролар!
25.05.2026, 14:56
Ҳурматли фуқаролар!

Мирзо Улуғбек ҳамда Яккасарой туманларидаги айрим мавзе ва кўчаларни номлаш ва қайта номлаш таклиф этилмоқда.Географик о...

Сайтнинг янги версиясини ишга туширдик, эски версияга қайтишни истасангиз, бу ерга босинг

Эски версия