- Тошкентдан гапирамиз
- 20.08.2026, 16:48
Дизайн-кодни жорий этишга ёндашув билдирилган фикрлар асосида қайта кўриб чиқилди: тадбиркорлар манфаатлари устувор аҳамиятга эга.
❗️Билдирилган конструктив, жумладан, танқидий фикр-мулоҳазалардан сўнг шаҳар кўчалари қиёфасидаги ўзгаришларни ёритиш ва тадбиркорларга дизайн-код талабларини тушунтиришга доир ёндашув қайта кўриб чиқилди.
➡️Асосий эътибор очиқ мулоқотга, маълумотларни тушунарли тарзда етказишга ва юзага келадиган масалаларни индивидуал тартибда кўриб чиқишга қаратилди.
❔Жорий йилнинг 11-майидан 26-июлига қадар дизайн-кодни жорий этиш ишлари пойтахтнинг 56 та кўчасидаги 3 228 та тадбиркорлик субъектини қамраб олди. Ўзгаришлар бевосита таъсир кўрсатган тадбиркорларнинг фикрини ўрганиш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимлиги Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда сўровнома ўтказди.
🔝Тескари алоқа натижалари шуни кўрсатдики, айрим ҳолларда талаблар, ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби ва бажариладиган ишлар кетма-кетлиги ўз вақтида ва етарлича тушунарли тарзда изоҳланмаган. Бу эътирозлар ўринли деб топилди ва келгуси ишларда инобатга олинди.
🏢Бугунги кунга келиб 509 нафар тадбиркор ўз биноси фасадини янгилади, яна 2 627 нафари бу борадаги ишларни якунламоқда. Қолган масалалар туман ҳокимликлари ва мутасадди ташкилотлар билан биргаликда индивидуал тарзда кўриб чиқилади.
✔️Бундан ташқари, «Тошкент Инвест Компанияси» АЖ, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Рақамли ривожланиш департаменти экспертлари иштирокида 18 та реклама-ишлаб чиқариш компанияси мутахассисларининг малакаси оширилди.
🧑💻Вазифамиз – шунчаки фасадларни ягона талабларга мослаштириш эмас, балки бу жараённи тадбиркорлар учун тушунарли ва адолатли ташкил этишдир. Дизайн-код бизнес учун асоссиз қийинчиликлар яратмасдан, пойтахтимиз қиёфасини яхшилаши лозим.

Йиғилишда Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси, Каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлашт...

Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Раҳмонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент шаҳридаги Ха...

😮 Харид предмети:Агентлик тизимидаги ихтисослаштирилган мактабларда тарбияланувчилар учун сифатли ва хавфсиз овқатланиш...

✅ Бугун, 21-август соат 23:59 да «Ташаббусли бюджет» доирасида саралашдан ўтган лойиҳаларга овоз бериш босқичи бошланади...