- Тошкентдан гапирамиз
- 02.09.2026, 10:12
Янги ўқув йили: пойтахт транспорт тизими юқори юкламагa тайёр
🔺 Эртага, 2-сентябр куни, умумтаълим мактабларида 2026/2027-ўқув йили бошланади. Шу муносабат билан Тошкент кўчаларида, айниқса, таълим муассасалари атрофида пиёдалар ва транспорт воситалари оқими ортиши кутилмоқда.
🚸 Янги ўқув йили олдидан Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази томонидан мактаблар атрофида хавфсизликни оширишга қаратилган ишлар амалга оширилди. Пиёдалар ўтиш жойларидаги «зебра» чизиқлари янгиланди, светофор объектлари техник кўрикдан ўтказилиб, уларнинг ишлаш режимлари тартибга келтирилди.
🚌 Пойтахтда 170 та автобус йўналиши бўйича ҳар куни 24 мингдан ортиқ режали қатнов амалга оширилади. Ёз мавсумида автобус жадваллари сони ўртача 1 622 та бўлган бўлса, янги ўқув йилидан улар 1 707 тага етказилади.
🚇 Метрополитенда ҳам тиғиз вақтларда поездлар оралиғи қисқартирилади: Чилонзор йўналишида 1,5–2 дақиқа, Ўзбекистон йўналишида 3–3,5 дақиқа, Юнусобод йўналишида 4–4,5 дақиқа, ер усти ҳалқа йўналишида 7–8 дақиқа. Жорий йилда келтирилиши кўзда тутилган 14 та янги таркибнинг 11 таси линияларда ишламоқда, яна 3 таси ишга туширилиши кутилмоқда.
❗️ Ҳурматли ҳайдовчилар ва ота-оналар!
Мактаблар яқинида тезликни пасайтиринг, пиёдалар ўтиш жойларида болаларга йўл беринг. Автобус бекатларини банд қилманг, таълим муассасалари олдида ва пиёдалар йўлакларида ҳаракатга халақит берадиган тарзда тўхтаманг, жамоат транспорти учун ажратилган махсус йўлакларга чиқманг.
🚍 Имкон қадар жамоат транспортидан фойдаланинг. Бу кўчалардаги юкламани камайтириш, жамоат транспортининг барқарор ҳаракатини таъминлаш ва мактаблар атрофидаги тирбандликларнинг олдини олишга хизмат қилади.
Янги ўқув йилини йўлларда тартиб, эътибор ва ўзаро ҳурмат билан бошлайлик.

Сегодня в Народной приёмной пройдут три приёма гражданНапоминаем, что сегодня — 4 сентября в Народной приёмной состоятся...
Тошкент шаҳрида жамоат транспортига устуворлик бериш, автобуслар ҳаракатини тезкор ва барқарор ташкил этиш мақсадида Шаҳ...

🏢Бугун Бектемир туманидаги 290-сонли умумтаълим мактаби янгича қиёфада ўқувчилар учун ўз эшикларини очди. Мактаб ҳудуди...
2026-йил 2-сентябр — янги ўқув йилининг илк кунида Тошкент кўчаларидаги транспорт оқими 24-августдаги одатий иш кунига н...