Бектемир тумани ҳокимиятнинг расмий сайти
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:
Тошкент курант соатлари
Тошкент курант соатлари

Сквердаги курант соатлари пойтахтнинг диққатга сазовор жойларидан бири. Шарқий Пруссия шаҳарчасидаги вайрон бўлган ратуша соатларини Иккинчи жаҳон уруши жангларида қатнашган тошкентлик соат устаси Александр Эйзенштейн олиб келган.

Қурант соатлари биноси учун танлов эълон қилинди, унда меъмор А. А. Муҳамедшин ва бош муҳандис В. Левченко таклиф қилган лойиҳа ғолиб чиқди. Ўттиз метрли соат минораси ва чиройли тепа қисми Ўзбекистон Фанлар академияси фахрий аъзоси, машҳур ганч ўймакори, нақшкор рассом, меъмор Усто Ширин Муродов иштирокида безатилди.

1947-йил 9-майдан бошлаб курант соатлари ҳар 15 дақиқада вақтни чалиб келмоқда, Александр Эйзенштейн умрининг охиригача соатлар қўриқчиси бўлиб ишлаган.

2009-йилда ёнида курант соатларининг аниқ нусхаси қурилди, энди улар жуфт.

Шунингдек қизиқарли жойлар
Тўқимачилар маданият саройи
Тўқимачилар маданият саройи

Ярим доира фасадли чиройли бино 1938-йилда москвалик меъморлар А. А. Галкин ва А. Н. Карнаухов томо...

Шарофбой масжиди
Шарофбой масжиди

XIX аср ўрталарида бадавлат татар тадбиркори Шарофбой (Шарофиддин Бой) масжид қурдирган, у бизгача ...

Тарих музейи
Тарих музейи

Ўзбекистон Давлат тарих музейи Тошкентнинг энг чиройли биноларидан бирида — 1970-йилда пролетариат ...

«Самарқанд» чойхонаси
«Самарқанд» чойхонаси

«Самарқанд» чойхонаси 1975-йилда Самарқанд-Дарваза кўчасида қурилган.Меъмор — С. Сутягин, муҳандисл...