Бектемир тумани ҳокимиятнинг расмий сайти
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:
Кўкрак жарроҳлиги
Кўкрак жарроҳлиги

 Узуннасига чўзилган тўққиз қаватли бино Чилонзор кўчаси билан Кичик ҳалқа автомобил йўли (собиқ Фарҳод кўчаси) чорраҳасини визуал “ушлаб туради”. Асосий корпуснинг тўртбурчак ҳажми юмалоқ конференс-зал билан галерея орқали боғланган.

Кўкрак жарроҳлиги биноси 1975-йилда қурилган. Меъморлари — О. Гаазенкопф ва М. Кондакова; муҳандислари — А. Туниянц, А. Асанов ва А. Краков.

Архитектура тарихчиси Б. Чухович таъкидлайди, тиббий обект лойиҳаси 1965-йилда, зилзиладан олдин бошланган ва лойиҳа бир неча марта ўзгарган. Мустақиллик йилларида бинонинг олди томони алюкобонд билан қопланган, бу унинг умумий кўринишини деярли ўзгартирмаган.

2024-йилда Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, Кўкрак жарроҳлиги илмий-тадқиқот институти модернизм даврининг бошқа тўққизта объекти қатори Ўзбекистон моддий маданий меросининг миллий рўйхатига киритилди.

Шунингдек қизиқарли жойлар
“Чорсу” бозори
“Чорсу” бозори

Тошкентдаги “Чорсу” бозори — Марказий Осиёнинг энг қадимий ва машҳур бозорларидан бири бўлиб, у шаҳа...

«Марварид»
«Марварид»

1985-йилда меъмор Офелия Петровна Айдинова томонидан тажриба лойиҳаси бўйича монолит бетондан қури...

Олийгоҳ шаҳарчаси
Олийгоҳ шаҳарчаси

Шаҳарнинг шимоли-ғарбий қисмида Тошкентнинг энг катта меъморий мажмуаси — олийгоҳ шаҳарчаси жойлаш...

Алишер Навоий номидаги Катта театр
Алишер Навоий номидаги Катта театр

Тошкентнинг энг чиройли ва таниш биноларидан бири — Навоий номидаги театр. У 1934-йилда очиқ танлов...